Линклар

Пайлин катта сиёсатдан кетмоқда


Аляска ҳокими Сара Пайлин жорий ой якунида истеъфога чиқажагини эълон қилди.

Бу ҳақда Республикачилар партиясидан АҚШ вице-президентлигига собиқ номзод Сара Пайлин жума куни билдирди.

Пайлин, шунингдек, келаси йил Аляска ҳокимлигига ўз номзодини қўймаслигини ҳам таъкидлади. Бироқ Сара Пайлин истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарорини изоҳламади.

Айни пайтда, америкалик таҳлилчиларга кўра, Сара Пайлин 2012 йилда АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловига Республикачилар партиясидан номзод бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG