Линклар

Афғонистонда ҳарбийлар ва полициячилар нобуд бўлди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистон шарқида рўй берган портлаш оқибатида америкалик икки аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Қўшинлар матбуот вакили Чарлз Марч сўзларига кўра, портлаш Пактика вилоятида рўй берган.

Айни пайтда Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида афғонистонлик икки полициячи нобуд бўлди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, Регистон туманида содир этилган ушбу ҳуружда яни икки полициячи тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG