Линклар

Ўзбекистонда яна бир ёдгорлик мажмуаси бузилди


4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси Самарқандда Озодлик ёдгорлиги бузиб ташланди. Бу ҳақда Фарғона.Ру ахборот агентлиги хабар қилади.

Веналик Эдуард Руш томонидан 1919 йилда барпо қилинган мазкур обидани бузиш учун шаҳар мутасаддилари бақувват техника жалб қилгани ва бу жой милиция ходимлари томонидан ўраб олингани хабар қилинмоқда.

Шу тариқа Ўзбекистонда давлат муҳофазасида бўлган объектлар рўйхатига киритилмиш Озодлик мажмуаси ҳам кўҳна Самарқандни қайта қуриш режаси қурбонига айланди.
XS
SM
MD
LG