Линклар

logo-print

Эрон: намойишлар озод қилинмоқда


Эрон полиция бошқармаси раҳбари июн ойидаги президентлик сайловидан сўнг Теҳронда бўлиб ўтган норозилик намойиши чоғида қўлга олинган фуқаролардан аксари озод қилинганини маълум қилди.

Исмоил Аҳмадий Муқаддамнинг айтишича, намойишлар чоғида жами 1032 киши қўлга олинган ва шу кунгача уларнинг учдан икки қисми уйларига қўйиб юборилган.

12 июн кунги президентлик сайловида амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод мутлоқ ғалаба қозонгани эълон қилингандан сўнг мухолифат сайлов натижаларига қарши Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик намойиш уюштирди.

Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG