Линклар

Теҳрон британияликларни озод қилади


Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Миллибандга кўра, Эронда ҳибсда сақланаётган Британия элчихонасининг икки ходимидан бир нафари тез кунларда озод қилинади.

Эрон расмийлари Британия элчихонасининг маҳаллий 9 нафар ходимини 12 июн кунги президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойишларда иштирок этганликда айблаб, уларни ҳибсга олган эди.

Бироқ кейинчалик ушбу ходимлардан етти нафари озод қилинди.

Дэвид Миллибанднинг айтишича, Эрон расмийлари Британиянинг Теҳрондаги элчисига ҳибсда сақланаётган ходимлардан бири ҳеч қандай маҳкама жараёнисиз озод этилишини билдирганлар.

Британия Ташқи ишлар вазири, шунингдек, элчихона ходимлари масаласини эронлик ҳамкасби Манучеҳр Мутаққий билан муҳокама қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG