Линклар

logo-print

Афғонистонда британ аскарлари ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида Буюк Британиянинг икки аскари нобуд бўлди.

Британия ҳарбийларининг билдиришича, аскарлардан бири жангарилар билан рўй берган тўқнашув чоғида иккинчиси эса Герешк туманида рўй берган портлаш оқибатида нобуд бўлган.

Афғонистонда толибларга қарши ҳарбий амалиётлар бошланган 2001 йилдан буён бу ерда нобуд бўлган британиялик ҳарбийлар сони 173 кишига етди.

Жорий ҳафта бошида АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон жанубида толибларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни ўтказа бошлади.

Шунингдек, хабарларга кўра, Афғонистон шарқида БМТнинг миналарга қарши кураш агентлигининг 16 нафар ходими номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Полициянинг билдиришича, ўғирланган шахсларнинг барчаси Афғонистон фуқаролари бўлган.
XS
SM
MD
LG