Линклар

Болгарияда парламент сайлови ўтказилмоқда


Болгария 2007 йилда ЕИга аъзо бўлгандан буён бугун мамлакатда илк бор парламент сайловлари ўтказилмоқда.

Ушбу сайловда 20 та партия ва коалицион кучлар иштирок этмоқдалар.

Дастлабки сўров натижаларига кўра, София шаҳар ҳокими Бойко Борисов етакчилигидаги “ГЕРБ” партияси сайловчиларнинг 30 фоиз овозини қўлга киритиши мумкин.

Сўнгги пайтларда Болгария ҳукуматининг глобал молиявий бўҳронга қарши самарали чоралар кўра олмаётгани ва порахўрлик билан боғлиқ можаро туфайли бош вазир Сергей Станишев етакчилигидаги социалистлар партиясининг обрўйи анча тушиб кетди.

Таҳлилчиларга кўра, ҳукмрон партия ушбу сайловда 20 фоиз овоз тўплаши мумкин.
XS
SM
MD
LG