Линклар

logo-print

Медведев АҚШни муросага чорлади


Россия президенти Дмитрий Медведев Италия нашрларидан бирига берган интервьюсида, агар АҚШ ядровий каллакларни қисқартиришга оид шартнома имзолашни ҳоҳласа, Европага мудофаа тизими ўрнатиш режаси борасида муроса қилиши лозим, деган фикрни билдирди.

Душанба куни АҚШ президенти Барак Обама Москвага ташриф буюради. Бу ерда Оқ уй раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашиб, Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича совуқ уруш даврида эришилган келишув ўрнини боса оладиган ҳужжат борасида музокаралар олиб боришни режалаган.

- Россия мудофаа тизими ва стратегик қуролларни қисқартириш масалаларини бир-бири билан узвий боғлиқ, деб билади, дея қўшимча қилди Дмитрий Медведев Италия нашрига берган интервьюсида.

Расмий Вашингтон, ўз навбатида, мудофаа тизими борасида сўнгги қарорни қабул қилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG