Линклар

Обама Россия нашрига интервью берди


АҚШ президенти Барак Обама Москва сафари арафасида Россиянинг мухолифатдаги “Новая газета” нашрига интервью берди.

Душанба куни чоп этиладиган интервьюда Барак Обама Россияда қонун устиворлигини таъминлаш, суд тизимини ислоҳ қилиш ва мамлакатда эркин жамият ташкил этишга оид президент Дмитрий Медведев ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Ушбу интервью матнини қўлга киритган “Ройтерс” агентлигига кўра, Барак Обама ўз ҳукумати Кремл билан алоқаларни яхшилаш мақсадида инсон ҳуқуқлари масаласини четга суриб қўймаслигини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Бундан ташқари, Обама Россия раҳбарияти билан кутилаётган учрашувлардан ижобий натижа кутаётганини маълум қилган.


XS
SM
MD
LG