Линклар

Қодиров ўч олишга ваъда берди


Чеченистон президенти Рамзон Қодиров шанба куни Ингушетияда ўлдирилиб кетилган чеченистонлик милиция ходимлари учун жангарилардан қасос олишга ваъда берди.

Шанба куни Россиянинг Ингушетия республикасида жангарилар томонидан содир этилган ҳужум оқибатида Чеченистон милициясининг 9 нафар ходими нобуд бўлди, 10 га яқини тан жароҳати олди.

Интерфакс агентлиги Рамзон Қодировнинг "ҳужум уюштирган жангарилар таъқиб этилиб, йўқ қилинади", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ўтган ҳафта Ингушетия президенти Юнусбек Евкуровга уюштирилган суиқасддан сўнг республика ҳудудида терроризмга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказила бошланди. Бу амалиётларга чеченистонлик милиция ходимлари ҳам жалб қилинган эди.

XS
SM
MD
LG