Линклар

Қуръоннинг қадимий нусхаси қайта тикланмоқда


АҚШнинг Wei'TO ширкати Ўзбекистонда сақланаётган Қуръони Каримнинг қадимий нусхаларидан бири бўлган "Усмон Мусҳафи"ни сақлаш ва қайта тиклашда иштирок этмоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Диний идора кутубхонасида мавжуд бўлган "Усмон Мусҳафи"ни яхши сақлаш ва қайта тиклаш ҳақида Вазирлар маҳкамаси 2007 йилда қарор қабул қилган.

Шунга мувофиқ муқаддас китобни асраш ва сақлаш учун Wei'TO ширкатининг махсус ускунаси сотиб олинган.

Қуръонининг "Усмон Мусҳафи" нусхаси еттинчи асрда Халифа Усмон ибн Аффон кўрсатмасига мувофиқ китоб шаклига келтирилган.
XS
SM
MD
LG