Линклар

ЕИ Эронни қоралади


Европа иттифоқи Эронда наркотиклар ноқонуний савдосига алоқадорликда айбланган 20 киши қатл этилганини қоралади.

Ҳозирда Европа иттифоқига раислик қилаётган Швеция ҳукумати чиқарган баёнотда Теҳрон расмийлари “ўлим жазосини буткул бекор қилишга” чақирилган.

Шуни эслатиш жоизки, ҳафта охирида қатл этилганлар билан бирга ҳисоблаганда жорий йил бошидан бери Эронда қатл этилган жиноятчилар сони 161 тага етди.
XS
SM
MD
LG