Линклар

АҚШ ва Россия янги келишувни имзолашга ҳозир


Москвадан келаётган хабарларга кўра, АҚШ ва Россия расмийлари ҳар иккала давлат ихтиёрида бўлган ядровий каллакларни қисқатишга оид шартнома лойиҳаси борасида келишувга эришган.

Бугун АҚШ президенти Барак Обама илк расмий сафар билан Москвага келди.

Бу ерда Обама россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашиб, қатор муҳим масалалар, жумладан, ядровий қуролларни назорат қилишга қаратилган янги шартнома борасида сўзлашувлар олиб боради.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийси янги келишув лойиҳаси расман эълон қилинишидан аввал у президентлар томонидан муҳокама этилиши лозимлигини таъкидлади.

Кеча Италия нашрига интервью берган Россия президенти Дмитрий Медведев¸ агар АҚШ АҚШ ядровий каллакларни қисқартиришга оид шартнома имзоланишини хоҳласа, Европада ракета ҳужумларидан мудофаа тизими ўрнатиш режаси борасида муроса қилиши лозим, деган фикрни билдирди.
XS
SM
MD
LG