Линклар

Оксфам иқлим ўзгаришидан ташвишда


Британияда жойлашган “Оксфам” ташкилотининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, сурункали очлик жорий асрда инсоният кечираётган фожеалардан бирига айланиши мумкин.

Ҳисоботга кўра, бунга глобал иқлим ўзгаришининг ўсимликлар ўсиш даврига салбий таъсири ва ҳосилдорликнинг кескин камайши сабаб бўлмоқда.

“Оксфам” ташкилотининг ушбу ҳисоботи Италияда иш бошлаётган Катта саккизлик саммити арафасида эълон қилинди. Глобал иқлим ўзгариш масаласи Катта саккизлик саммити диққат-марказида бўлади.

- Бу йил Катта саккизлик етакчиларининг молиявий бўҳрон, иқлим ўзгариши, жумладан, қашшоқ оилаларга энг кўп таъсир қилаётган озиқ-овқат бўҳрони каби масалаларга эътибор қаратишини кутмоқдамиз. Бироқ бунинг эвазига, Катта саккизликнинг бу борада ҳаракат қилмаётгани, жумладан, молиявий ёрдам кўрсатиш ёки ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, деди “Оксфам” расмийларидан бири.
XS
SM
MD
LG