Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этаётир


Ироқ расмийларига кўра, қуролланган номаълум шахслар Бағдод яқинидаги назорат пунктлардан бирига ҳужум уюштирган.

Расмийларнинг билдиришича, ушбу ҳужумда полициянинг икки ходими ва уч аскар нобуд бўлган.

Мосул шаҳрида эса машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир киши нобуд бўлган, камида 8 киши тан жароҳати олган.

30 июн куни АҚШ қўшинлари Ироқдаги йирик ва кичик шаҳарлар назоратини ҳукумат қўшинларига топширди.
XS
SM
MD
LG