Линклар

logo-print

Обама сўзлашувлардан натижа кутмоқда


АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан кутилаётган сўзлашувлар Вашингтон-Москва муносабатларининг яхшиланишига хизмат қилишига умид билдирди.

Россия сафарини бошлаган Барак Обама Кремлда Россия президенти Дмитрий Медведев билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Оқ уй раҳбарини Кремлда қарши олган Медведев АҚШ-Россия саммити икки давлат муносабатларидаги мураккаб босқичларни енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Обама ўз навбатида, томонларнинг қатор муҳим масалалар, жумладан, хавфсизлик, энергетика, иқтисод ва экология каби соҳалардаги тавофутларни бартараф эта олишини таъкидлади:

-АҚШ ва Россия ўртасидаги муштараклик, тафовутдан кўра кўпроқдир. Келаси кунлар ичида ситқидилдан меҳнат қилсак, ҳар икки давлат фуқароларининг фойдасига хизмат қиладиган улкан ютуқларга эришишимиз мумкин, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG