Линклар

Олий мажлис Каримов қарорини қувватлади


Ўзбекистон Олий мажлиси мамлакат президенти Ислом Каримовнинг КХШТ қошида Тезкор коллектив кучлар тузиш режасига қўшилмаслик тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

Бу ҳақда Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Жорий йилнинг феврал ойида Москвада учрашган КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари ушбу ташкилот қошида Тезкор коллектив кучлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган эдилар.

14 июн куни эса яна Москвага тўпланган КХШТга аъзо давлат раҳбарлари Тезкор коллектив кучлар тузиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Бироқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Беларус президенти Александр Лукашенко ушбу битимни имзолашдан бош тортдилар.


Ўзбекистон раҳбари Тезкор коллектив кучлар тузиш режасини кейинроқ муҳокама қилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG