Линклар

Набукко илк қадамларни қўймоқда


Туркия ва Европанинг қатор давлатлари Марказий Осиё газини Европага етказувчи Набукко газ лойиҳасини амалга ошириш муддати борасида келишувга эришди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, ҳукуматлараро келишув 13 июл куни Анкара шаҳрида имзоланади.

Туркия ҳукумати газ транзити учун ҳақ тўлаш ва бошқа масалалар юзасидан Болгария, Руминия, Венгрия ва Австрия расмийлари билан музокаралар олиб бораётган эди.

Каспий денгизи минтақаси, Яқин Шарқ ва Миср энергия ресурсларини Туркия орқали Европага етказишни назарда тутган Набукко лойиҳасини АҚШ ҳукумати ҳам қувватлаб келмоқда.

Куни-кеча Германия собиқ Ташқи ишлар вазири¸ Туркиянинг Европа Иттифоқи аъзолигига қўшилиши режаси тарафдори Йошка Фишер мазкур лойиҳа мутасаддиси этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG