Линклар

logo-print

Обама ва Медведев декларация имзолади


АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича 1991 йилда эришилган келишувни янгиси билан алмаштириш ҳақидаги декларацияни имзолади.

АҚШ ва Россия янги келишув кучга кирганидан кейин етти йил давомида ўз ядровий каллаклари сонини 1,500 – 1,675 тага қисқартиришга келишиб олди. Бироқ Медведев АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизими борасида келишмовчилик ҳал этилмаганини айтди.

Шунингдек, АҚШ ва Россия ўтган йил Грузиядаги урушдан кейин тўхтатиб қўйилган ҳарбий ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишув имзолади. АҚШ раҳбари Грузия суверенлиги ҳурмат қилиниши кераклигини айтди.

Барак Обама ва Дмитрий Медведев энергетика, терроризмга ва наркотикларга қарши кураш, шунингдек, бизнес ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама этиладиган учрашувда икки давлат делегациясига бошчилик қилади.

Айни пайтда Россия Афғонистондаги АҚШ аскарлари ва қуроллар ўз ҳаво ҳудуди орқали ташилишига розилик берди.
XS
SM
MD
LG