Линклар

Афғонистонда АҚШнинг 7 аскари ҳалок бўлди


Афғонистонда жангарилар амалга оширган ҳужумлар оқибатида душанба куни етти нафар америкалик ҳарбий нобуд бўлди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакилининг айтишича, тўрт ҳарбий Қундуз вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ўлган.

Шу каби бошқа ҳужумда яна икки аскар халок бўлган. Бир аскар эса оғир яраланганидан кейин оламдан ўтган.
XS
SM
MD
LG