Линклар

Ўзбекистон темир йўл келишувига қўшилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан Трансосиё темир йўллари тармоғи ҳақидаги ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади. Бу билан Ўзбекистон мазкур келишувни ратификация қилган тўққизинчи давлат бўлди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, бу келишув 28 давлатни боғлайдиган 114 минг километр узунликдаги темир йўл тармоғини барпо этишни назарда тутган.

Мазкур келишув 2006 йил ноябрида Жанубий Кореянинг Пусан порт шаҳрида БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси аъзолари томонидан вазирликлар анжумани доирасида имзоланган.
XS
SM
MD
LG