Линклар

Зўравон милиция ходимлари судланади


Россиянинг Сахалин вилояти Анивский туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини икки милиция ходими калтаклагани юзасида олиб борилган тергов тугаб, иш судга оширилди.

Сахалин вилоят тергов бошқармаси маълумотига кўра, жиноят қидирув бўлимининг икки ходими РФ Жиноят кодекси 286-моддасининг 3-банди, яъни, хизмат ваколатини ошириб юборганликда айбланмоқда.

Улар 2007 йил 25 июл куни бир хонадонни таъмирлаётган ўзбекистонликни милиция идорасига олиб бориб, уй эгасининг пулини ўғирлаганликка иқрор қилдириш учун уни калтаклаганлари оқибатида Ўзбекистон фуқаросига оғир тан жароҳати етган.
XS
SM
MD
LG