Линклар

Мухолифат етакчилари ҳукуматга юзланди


Эрон мухолифати етакчилари ҳукуматни июн ойидаги президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган норозилик намойиши чоғида қўлга олинган фуқароларни озод этишга чақирдилар.

Мазкур баёнот 12 июн кунги президентлик сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзодлар Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубий томонидан эълон қилинди.

Президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлардан сўнг Эрон ҳукумати юздан ортиқ намойишчи, сиёсий фаоллар, ислоҳотчи ва журналистларни ҳибсга олди.

Ўтган ҳафта якунида Эрондаги Посбонлар кенгаши раҳбари намойишлар чоғида ҳибсга олинган фуқаролардан аксари озод қилинганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG