Линклар

Бакиев Манас келишувини имзолади


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев АҚШга Манас базасидан фойдаланишни давом эттиришга рухсат берувчи янги келишувни имзолади.

Президент матбуот котиби Алмаз Турдимаматовнинг айтишича, ушбу келишув 2 июл куни Бакиев томонидан имзоланган.

Жорий йилнинг феврал ойида Қирзизистон президенти АҚШ ҳарбийларининг Манас базасидан чиқариб юборилишини эълон қилган эди. Бироқ ўтган ҳафта Қирғизистон парламенти АҚШ ҳарбийларини Бишкекдаги Манас базасида қолдиришга оид янги шартномани ратификация қилди.

АҚШ матбуотининг ëзишича, ҳар ой Манас базаси орқали Афғонистондаги халқаро кучларга 500 тонна юк етказиб берилади ва камида 15 минг ҳарбий бу базада тўхтаб ўтади.
XS
SM
MD
LG