Линклар

logo-print

Шинжонда комендантлик соати жорий қилинди


Хитой ҳукумати Шинжон мухтор минтақаси бўйлаб комендантлик соати жорий қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бугун ҳам ўлка пойтахти Урумчи шаҳрида полиция ва этник ханлар ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Полиция оломонни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Намойишчилар эса полицияга қарата тош ва таёқлар улоқтирган.

Полиция ходимлари, шунингдек, намойишга чиққан 200га яқин уйғур аёлини ҳам тарқатиб юборган.

Маълум бўлишича, аёллар якшанба кунги тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган 1400га яқин уйғурни озод қилишни талаб қилганлар.

Хитой расмийларига кўра, якшанба куни Урумчи шаҳрида рўй берган тартибсизлик оқибатида 156 киши нобуд бўлган, 800га яқини тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG