Линклар

Россия ЕХҲТ резолюциясидан норози


Россиялик депутатлар нацистлар Германияси ва Сталин СССРининг Иккинчи жаҳон уруши бошланишида тутган ролини тенглаштиришга оид ЕХҲТ Парламент ассамблеяси қабул қилган резолюцияга эътироз билдирдилар.

Ўтган ҳафта Вильнюсда қабул қилинган ушбу резолюцияда Парламент ассамблеяси 23 августни хар иккала режим қурбонларини хотирлаш куни қилиб белгилашга чақирди.

1939 йилнинг 23 август куни Германия ва Совет иттифоқи Шарқий Европани бўлиб олишни назарда тутган “Молотов-Риббентроп пакти”ни имзолаган эди.

Айни пайтда россиялик депутатлар бу борада эълон қилинган баёнотда ЕХҲТ резолюциясини Европа озодлиги учун курашган миллионлаб совет аскари руҳини ҳақоратлаш, дея баҳоладилар.
XS
SM
MD
LG