Линклар

logo-print

Халқаро кучлар талофот кўрмоқда


Афғонистон жанубида халқаро кучларга тегишли вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида уч ҳарбий нобуд бўлди.

Халқаро кучлар матбуот вакилининг билдиришича, Зобул вилоятидаги фожеада бир британиялик ва икки канадалик аскар нобуд бўлган.

Расмийларга кўра, вертолёт жангарилар томонидан ўққа тутилмаган ва ҳозирда фожеа сабаблари ўрганилмоқда.

Душанба куни ҳам Афғонистонда рўй берган портлаш ва тўқнашувлар оқибатида халқаро кучларнинг етти аскари нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG