Линклар

logo-print

Обама тахминларни инкор қилди


Президент Барак Обама расмий Вашингтоннинг Исроил ҳукуматига Эрондаги ядровий иншоотларни бомбардимон қилишга рухсат бергани тўғрисидаги маълумотларни кескин рад этди.

CNN телеканалининг бу борада берган саволига Оқ уй раҳбари “мутлоқ йўқ”, дея жавоб қайтарди.

- Эрон ядровий дастури фақат дипломатик йўллар билан ҳал этилиши лозим, дея қўшимча қилди Барак Обама.

Душанба куни АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Вашингтон Исроил ҳукуматига бирор ишни қилиш ёки қилмасликни уқтира олмайди, деган фикрни билдирган эди.

Мазкур баёнот ортидан кўпгина таҳлилчилар АҚШ Исроил ҳукуматининг Эронга нисбатан ўз билганича ҳаракат қилишига рухсат берди, деган тахминларни ўртага ташлай бошладилар.
XS
SM
MD
LG