Линклар

logo-print

Обама:"АҚШ ва Россия ҳамкорликка маҳкум"


Москвадаги маърузаси билан Обама ўз тарихий нутқлари рўйхатини яна биттага кўпайтирди.

Москвадаги маърузаси билан Обама ўз тарихий нутқлари рўйхатини яна биттага кўпайтирди.

Сешанба куни Москвадаги Янги иқтисодиëт академиясида маъруза қилган президент Обама Россия раҳбариятини ўзаро ғанимликни ўтмишда қолдириб¸ муштарак манфаатлар йўлида ҳамкорлик даврини бошлашга чақирди.

Россиянинг бўлғуси етакчилари олдида қилган нутқида президент Обама¸ АҚШ ва Россия азал-азалдан бир-бирига ғаним бўлган ва шундай бўлиб қолади¸ деган эскича тафаккур тарзидан воз кечиш зарурати пишиб етилганини таъкидлади.

Бунинг ўрнига Оқ уй раҳбари¸ дунëни бехатарроқ келажакка элтувчи яқин ҳамкорлик ғоясини таклиф қилди.

- Бу осон битадиган иш эмас. Эски ғанимлар ўртасида давомли шерикчилик барпо қилиш ва ҳукуматларимиз ҳамда бюрократларимиз миясига ўнлаб йиллар давомида ўрнашиб олган эскича фикрлашни ўзгартириш қийин.

Аммо америкаликлар ва россияликларнинг ўзаро ҳамкорлик учун замин яратадиган муштарак манфаатларга эга эканлиги асримиз тақдирини белгиловчи фундаментал масалалардан бири бўлишига ишонаман¸ деди Обама Москва нутқи давомида.

Кўпдан бери АҚШ ва Россияни бир-биридан узоқлаштирувчи эмас¸ балки уларни бир-бирига яқинлаштирувчи масалаларга диққат қаратиш лозимлигини таъкидлаëтган Обама¸ ўз нутқида манфаатлар кесишган нуқталарни тилга олди.

Ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш¸ экстремизмга қарши кураш ва фаровонликни ошириш каби масалалар¸ шунингдек Эрон ва Шимолий Корея ядровий иддаоларини жиловлаш¸ Оқ уй раҳбари фикрича¸ АҚШ ва Россия яқиндан ҳамкорлик қиладиган соҳалардир.

Сафар арафасида Россияни ким бошқараëтганидан огоҳлигини билдирган Обама¸ Путин билан учрашувда ўзаро ишончсизликка барҳам беришга уринди.
Кунни Россия Бош вазири Владимир Путин билан нонуштадан бошлаган Барак Обама¸ ўз нутқи давомида Кремл сиëсатини танқид қилмаган бўлса-да¸ айни пайтда москвадагилар қулоғига кўп ҳам ëқмайдиган масалаларни тилга олди.

Россия жамиятини ичдан кемираëтган коррупция¸ бошқа давлатлар ҳудудий яхлитлигини ҳурматлаш¸ фуқаролар ҳақлари ва қонун устиворлиги борасида айтилган фикрлар билан Обама¸ АҚШ ва Россия ўртасига совуқчилик солиб келаëтган муаммоларга билвосита тўхтаб ўтди.

Америка тузуми мукаммал эмас¸ аммо бу сиëсий тузум аëллар ва бошқа гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилик учун курашига имкон берди¸ мустақил матбуот коррупцияни фош қилиб¸ сайлов асосида ҳокимиятга келганларни жамоатчилик олдида маъсул тутишга эришди¸ дер экан Обама¸ ўз халқига хизмат қилган ҳукуматлар умри узун бўлажагини таъкидлади.

Москвадаги маърузасида Обама шунингдек¸ Вашингтон ва Москва муносабатларини қарийб совуқ уруш ҳолатига олиб келган Россиянинг Грузия истилосини ҳам тилга олди.

- Давлатлар суверенлиги халқаро тартибнинг тамал тоши бўлмоғи шарт. Дунëдаги барча давлатлар ўз етакчисини танлаш ҳаққига эга бўлгани каби¸ давлатлар ҳам ўз сарҳадларининг хавфсиз бўлиши ва ўз ташқи сиëсатини ўзи белгилаш ҳаққига эга бўлмоғи лозим.

Бу ҳақ Россияга ҳам¸ АҚШ га ҳам тегишли. Бу ҳақларни тан олмайдиган ҳар қандай тузум анархияга йўл очади. Шу боис биз бу ҳақни дунëдаги барча давлатлар¸ хусусан Грузия ва Украинага ҳам бермоғимиз шарт¸ деди Обама Москвадаги маърузаси давомида.

Путин билан учрашуви белгиланганидан кўра узоқроққа чўзилгани боис Москвадаги Янги иқтисодиëт академиясига кечикиб келган президент Обама сафар доирасида собиқ СССР нинг собиқ президенти Михаил Горбачëв билан ҳам учрашди.

Куннинг иккинчи ярмида Оқ уй раҳбарининг яна бир бор президент Медведев¸ шунингдек фуқаролик жамияти ва мухолифат етакчилари билан ҳам учрашиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG