Линклар

Обама Россия сафарини давом эттирмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Москвада қилган чиқишида АҚШ ва Россия душманлик эмас, балки ҳамкорлик йўлини танлашга маҳкум эканини таъкидлади.

Обама Россия сафарининг иккинчи кунида Москвадаги Янги иқтисодиёт академиясида маъруза қилди.

Ўз маърузасида Барак Обама АҚШ кучли, барқарор ва тараққий этган Россияни кўришни истаётганини билдирди.

Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари ҳар иккала давлат муштарак манфаатларга эга эканини таъкидлаб, ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга даъват қилди.

Куннинг биринчи ярмида Барак Обама Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашди.

Душанба куни эса Обама Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашди. Президентлар сўзлашуви якунида ҳамкорликка оид саккизта шартнома, жумладан, стратегик қуроллар сонини қисқартириш борасида янги келишув имзоланди.
XS
SM
MD
LG