Линклар

БМТ Шинжондаги воқеалардан ташвишда


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Неви Пиллай Шинжон минтақасидаги тартибсизликларда кўплаб фуқароларнинг нобуд бўлгани хусусида жиддий ташвиш билдирди.

Олий комиссар матбуот котиби Руперт Колвил эса Хитой ҳукуматини босиқ бўлишга ундади:

- Олий комиссар якшанба куни Урумчида рўй берган тартибсизликда нобуд бўлган фуқароларнинг сони кўп бўлгани ва минтақада ҳануз давом этаётган зиддиятдан хавотир билдирмоқда. Олий комиссар уйғур ва этник хан етакчилари ҳамда Хитой ҳукуматини босиқ бўлишга ундамоқда, деди Руперт Колвил.

БМТ мутасадисси, шунингдек, Урумчидаги тартибсизлик юзасидан мустақил текширув ўтказишга ундади.
XS
SM
MD
LG