Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:37

Ташқи сиëсат маëқсиз қолмоқда


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларининг таъминот масаласи¸ Ғарб ҳукуматларини Тошкентга мулозамат қилишга мажбур қилаëтган асосий омил сифатида кўрилмоқда.
Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларининг таъминот масаласи¸ Ғарб ҳукуматларини Тошкентга мулозамат қилишга мажбур қилаëтган асосий омил сифатида кўрилмоқда.

Кузатувчиларга кўра¸ сўнгги ойлар ичида Тошкентнинг ўз эшикларини Ғарб эмиссарларига очиб¸ ўз элчиларини кўпроқ сафарбар қилаётгани Каримов ташқи сиёсатида янги приоритетлар пайдо бўлгани ифодасидир.

Сўнгги бир неча ҳафта давомида пайдо бўлган хабарларга бирров кўз югуртиришнинг ўзиëқ¸ Тошкент ташқи сиëсатининг фаоллашгани манзарасидан огоҳ этади.

23 июн куни президент Каримов Оқсаройда Франциянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Пьер Лелушни қабул қилди. Франция вакили Афғонистонда тинчлик ўрнатиш саъй-ҳаракатларига кўмак бераётган Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

АҚШ мустақиллик куни муносабати билан 2 июл куни уюштирилган расмий қабулда сўзга чиққан АҚШ нинг Тошкентдаги элчиси Ричард Норланд Ўзбекистон ва АҚШ хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, демократик ислоҳотлар ва иқтисодий инвестициялар соҳаларида ҳамкорликнинг янги шаклларини барпо этишга интилаётганини айтди. Ва гапини Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган сиёсатни маъқуллаш билан давом эттирди. “Ўзбекистон билан илиқ муносабатларимиз кун сайин мустаҳкамланиб бормоқда”, деди Норланд жумладан.

3 июл куни президент Каримов Испания ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратиносни қабул қилди. Испания элчиси ўз давлати Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди. Ўтган ой охирида президент Каримов Испания қироли билан учрашди¸ сўнг Бразилияга йўл олди.

3 июл куни Германия элчиси Маттиас Майернинг Тошкентдаги элчилик муддати якунлангани муносабати билан эълон қилинган баёнотда Ўзбекистон ва Германия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми йилдан йилга ортиб бораётгани, икки томонлама алоқаларнинг жадал ривожланаётгани ҳақида айтилди.

6 июл куни Британиянинг Тошкентдаги янги элчиси Руперт Жой икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик деярли барча соҳаларни қамраб олгани ва бу алоқаларни янада ривожлантириш имконияти сақланиб қолаётганини айтди.

Шу куни Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат 15 нафар расмийси алоқаларни ривожлантириш учун Чехия ва Австрияга жўнаб кетди.

7 июл куни Озодлик билан суҳбатда Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали расмийси¸ Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё сиёсатини таҳлил қилиш дастури директори Йос Бунстранинг айтишича, Тошкент эшикларини Ғарб давлатлари учун очганидан иккала томон унумли фойдаланишга уринмоқда.

- Европа давлатлари ва АҚШ нинг Ўзбекистон билан яқинлашишга ҳаракат қилаётганини сезаяпман. АҚШ учун Ўзбекистон орқали Афғонистонга амалга оширилаётган ноҳарбий юклар транзити жуда муҳим. Афғонистондаги амалиётлар ва минтақа барқарорлиги учун Ўзбекистоннинг қанчалик муҳимлигини европаликлар ҳам тушунмоқда¸ дейди таҳлилчи.

Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб давлатларига кўпроқ талпина бошлаганини Йос Бунстра бу давлатнинг минтақа доирасида ўзини изоляция қилгани билан изоҳлайди.

- Уларнинг Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан муносабатлари яхши эмас. Россия билан ҳам муносабатлар анча мураккаб. Россия билан алоқа қилиш учун унга муқобил ҳамкорларни топиш керак, муқобил ҳамкорлар ролини Европа ва Хитой, АҚШ ва Лотин Америкаси бажариши мумкин¸ дейди Йос Бунстра.

Мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов кўплаб омиллар қаторида Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан яқинлашувини мамлакатдаги жорий вазият ва келажакда кутилаётган жараёнлар билан боғлайди.

- Биласизми¸ бундан манфаатлар сон-саноқсиз¸ албатта. Бу йил парламент сайловлари бўлиши керак. Ўзбекистон мана шу сайловларнинг тан олинишини хоҳлайди. Бундан ташқари¸ Ўзбекистон борган сари ҳокимият алмашинуви ҳолатига яқинлашиб бораяпти. Каримов ўз ворисининг Ғарб билан ижобий муносабатда бўлишини хоҳлайди.

Бундан ташқари¸ асосий эҳтиëжлардан биттаси ташқи дунë ëрдам бермас экан¸ бугунги кунда Ўзбекистон етарли даражадаги ресурсларга эга эмаски¸ ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва сиëсий муаммоларини ҳал қила олса. Россия мана шундай салоҳиятга эга эмас¸ дейди мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

Суҳбатдошларимиз Ўзбекистон ташқи сиёсатида рўй бераётган ҳозирги жараёнларни ижобий, деб баҳолашга шошилмаётир.

Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Ўзбекистон расмийларининг Ғарб давлатлари вакиллари билан ўрта даражадаги учрашувлари ва ўзаро ҳамкорлиги Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам хосдир.

Йос Бунстра эса, жон-жаҳди билан муқобил ҳамкорларни қидираётган Ўзбекистон ташқи сиёсатини баҳолаш учун камида йил охиригача кутиш керак деб ҳисоблайди.

7 июл куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ирга юборган табрик мактуби ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатига баҳо беришга шошмасликка ундайди. Ўзбекистондан Ким Чен Ир ғояси ва фаолияти мақталган мактубнинг келгани ҳақида Шимолий Корея ахборот агентлиги хабар қилди.
XS
SM
MD
LG