Линклар

logo-print

Ху Цзинтао G8 саммитида қатнашмайди


Бугун Италияда саноати тараққий этган Саккиз давлат раҳбарлари саммити бошланади. Учрашувда асосан глобал иқтисодий бўҳрон масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Пайшанба куни Бразилия, Хитой ва Ҳиндистон каби ривожланаётган давлатлар раҳбарларининг саммитда иштирок этиши режаланган эди. Бироқ Шинжон Уйғур мухториятидаги қонли воқеалар сабабли Хитой раҳбари Ху Цзинтао саммитда қатнашмасликка қарор қилиб, Италиядан Пекинга қайтди.

Шинжонда уйғурларнинг ҳукуматга қарши 5 июл куни бошланган норозилик акциясини бостириш жараёнида, расмий маълумотларга кўра, 156 одам ўлган ва мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG