Линклар

Обама рус мухолифатчилари билан учрашди


Россияга илк сафарининг иккинчи куни Москвадаги Янги иқтисодий олийгоҳда чиқиш қилган Обама АҚШ Россияни кучли ва тинчликпарвар давлат сифатида кўришни хоҳлашини айтди.

Кейинроқ АҚШ президенти Россия мухолифати ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.

Мухолифат сиёсатчиси Владимир Рижков Озодлик радиосига берган интервьюсида АҚШ президенти Россия дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлганини айтди.

- Менимча, биз билан учрашувдан кейин президент Обамада суверен демократия ва у қайси йўналишда ривожланаётгани ҳамда Россияда мухолифат ва фуқаролик жамияти қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида тасаввур пайдо бўлган бўлиши керак, деди Владимир Рижков.

Учрашувда Россия мухолифати раҳбарларидан Гарри Каспаров ва Борис Немцов ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG