Линклар

Уйғурлар норозилиги давом этмоқда


7 июл куни Шинжонда уйғурларнинг ҳукуматга қарши норозилик акциясини давом этди.

Туркия ва Норвегиядаги Хитой элчихоналари олдида юзлаб уйғурлар ва маҳаллий халқ вакиллари норозилик намойиши ўтказдилар.

АҚШда фаолият юритаётган Дунё Уйғур қурултойи раҳбари Робия Қодирга кўра, сешанба куни бундай норозиликлар Вашингтон, Германия, Канада, Австралия ва дунёнинг бошқа давлатларида ўтказилди.

Айни пайтда Белгия полицияси душанба куни Ҳаагада Хитой ҳукуматига қарши намойишда қўлга олинган 39 шахс ҳозир ҳам ҳибсда сақланаётганини билдирди.

7 июл куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон фуқароларини Шинжон Уйғур мухториятига бормасликка чақирди. Вазирлик Шинжонга бориш учун виза бериш тўхтатилганини, аммо Хитойнинг бошқа ҳудудларига визалар берилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG