Линклар

Тошкент ва Мадрид ҳамкорлик қилмоқчи


Ўзбекистон ва Испания нефт-газ ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Ўзбекнефтегаз ҳозирда Россия, Хитой, Швейцария, Малайзия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг ширкатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекнефтегаз Испаниянинг Repsol Tecnikas Reunidas ва Teltronic ширкатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида.

Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратиноснинг яқинда Тошкентга сафари чоғида ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш ҳақида меморандум имзоланган.
XS
SM
MD
LG