Линклар

Хитой раҳбари Италия саммитида қатнашмайди


Хитой президенти Ху Цзинтао Шинжон мухтор ўлкасидаги воқеалар туфайли Италияда иш бошлаётган Катта саккизлик саммитида қатнашмай туриб Пекинга қайтиб кетди.

Шинжон маркази Урумчи шаҳрида уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тартибсизлик оқибатида¸ расмий маълумотларга кўра¸ 156 киши нобуд бўлди, 1000 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хитой ҳукумати сешанба куни минтақа бўйлаб комендантлик соати жорий қилди.

Асосан уйғурлар истиқомат қиладиган Шинжон ўлкасига этник ханлар кўчиб кела бошлагандан буён бу ердаги вазият анча кескинлашди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Урумчидаги тартибсизликка алоқадор томонларни босиқ бўлишга ундади.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун эълон қилинган баёнотда Шинжондаги воқеалар Хитой ички иши эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG