Линклар

logo-print

Обама Италияга борди


Россия сафарини ниҳоясига етказган АҚШ президенти Барак Обама бугун Италияга келди.

Бу ерда Обама Катта сакизлик саммитида иштирок этади.

Россияда эса Оқ уй раҳбари президент Дмитрий Медведев билан учрашиб¸ ҳамкорликка оид саккизта шартнома имзолади.

Обама, шунингдек, Москвада илк бор Россия Бош вазири Владимир Путин билан ҳам учрашди.

Сешанба куни Москвадаги Янги иқтисодиёт академиясида қилган нутқида Барак Обама АҚШ ва Россия душманлик эмас, балки ҳамкорлик йўлини танлашга маҳкум эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG