Линклар

Вазиристонда жангарилар нишонга олинди


Покистон расмийларига кўра, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари мамлакат шимол-ғарбида толибон жангарилари истеҳкомларини бомбардимон қилган.

Бу сўнги кунлар мобайнида Жанубий Вазиристон ҳудудларига берилаётган иккинчи ҳаво зарбасидир.

Хабарларга кўра, бугунги зарбалар оқибатида 10га яқин жангари ўлдирилган. Жанубий Вазиристонда толибон дала қўмондони Байтуллоҳ Маъсуднинг бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG