Линклар

logo-print

Италияда Катта саккизлик саммити бошланди


Италиянинг Л'Аквила шаҳрида саноати тараққий қилган Катта саккизлик саммити иш бошлади.

Уч кун давом этадиган саммитда саккизлик етакчилари глобал молиявий бўҳрон, иқлим ўзгариши ва қатор муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

Саммит арафасида Рим папаси Бенедикт XVI давлат етакчиларини молиявий тизим устидан назоратни кучайтиришга ундади.

Катта саккизлик аъзоси ҳисобланмиш Россия АҚШ долларига муқобил пул бирлигини жорий этишни тарғиб қилиб келмоқда. Айни пайтда иқтисоди тез тараққий этаётган Бразилия, Хитой ва Ҳиндистон ҳукуматларининг ҳам Россия чақириғига қўшилиши тахмин қилинмоқда.

Германия Молия вазири Пир Штайнбрюк бундай талабларга қарамай¸ АҚШ доллари мавқеини сақлаб қолиши¸ айни пайтда Хитой юани ва евро аҳамияти секинлик билан бўлса-да ошиб боражагини.

Саммит мезбони Италия Бош вазири Сильвио Берлускони Катта саккизлик етакчилари жума куни тўққиз Африка давлати раҳбари ва озиқ-овқат ташкилоти мутассадилари билан учрашиб, 10-15 миллиард долларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги ташаббусини муҳокама этажагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG