Линклар

logo-print

АҚШ Эрон дастуридан ҳануз ташвишда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, агар Теҳрон Оқ уйнинг ядровий дастур юзасидан музокара бошлаш чақириғини қабул қилмаса, Вашингтон Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтиришини баён қилди.

Клинтон фикрича, Эронда рўй берган сўнгги воқеалар АҚШнинг бу давлат билан музокаралар бошлаш уринишларига тўғаноқ бўлади. Эрон ҳукумати июн ойидаги президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган норозилик намойишларини куч билан бостиришга муваффақ бўлди.

Сешанба куни АҚШ Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари адмирал Майк Маллен ядровий дастур юзасидан музокаралар бошлаш борасида Эронга ажратилган вақт ниҳоясига етаётганини билдирди.

- Вақтнинг ўтиб бориши мени ташвишга солмоқда. Ишончим комил, Эрон диққат-эътиборини ядровий дастур ривожига қаратган ва фикримча¸ улар ўз мақсадига эришса бу хавфсизликка катта таҳдид келтиради, деди Майк Маллен.

АҚШ расмийси, шунингдек, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши олдини олиш учун Теҳронга нисбатан ҳарбий чоралар кўрилишини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG