Линклар

logo-print

Урумчи намойишчиларини олий жазо кутмоқда


Урумчи коммунистлари етакчиси¸ расмий манбаларга кўра¸ 156 киши ҳаётига зомин бўлган тартибсизликка алоқадор, деб топилган ҳар қандай шахсга ўлим жазоси тайинланишини маълум қилди.

Урумчи шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Ли Жи Шинжон мухтор ўлкадаги вазият барқарорлашгани ва ҳукумат кучлари шаҳар кўчлаларини назорат остига олганини билдирди.

Шунингдек, Хитой расмийсига кўра, тартибсизликка алоқадорликда гумон қилиниб, юзлаб киши қўлга олинган ва уларнинг аксари талабалардир.
XS
SM
MD
LG