Линклар

logo-print

Покистонда толибон қўмондони жароҳатланди


Покистон расмийларига кўра, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари мамлакат шимол-ғарбида толибон жангарилари истеҳкомларини бомбардимон қилган.

Бу сўнги кунлар мобайнида Жанубий Вазиристон ҳудудларига берилаётган иккинчи ҳаво зарбасидир.

Хабарларга кўра, бугунги зарбалар оқибатида 25 нафар жангари ўлдирилган. Ўз исмини ошкор қилишни истамаган Покистон расмийсининг айтишича, бугунги ҳаво зарбаларида толибон дала қўмондони Байтуллоҳ Маъсуд маркази деб ҳисобланаётган ҳудуд нишонга олинган.

Айни пайтда Покистон қўшинлари матбуот вакили генерал Атҳар Аббос ушбу ҳаво зарбаларида Мавлоно Фазлуллоҳнинг жароҳатланганига оид ишончли маълумот борлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG