Линклар

logo-print

Ироқда яна портлаш содир этилди


Ироқ шимолида жойлашган Мўсул шаҳри яқинидаги шиалар яшайдиган икки қишлоқда автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Портлаш оқибатида 16 одам нобул бўлди, йигирмадан ортиғи яраланди. Ҳужум сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Айни пайтда бу минтақада курдлар, туркманлар ва араблар ўртасидаги этник муносабатлар таранглигича қолаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG