Линклар

logo-print

Хитой расмийлари Урумчига катта қўшин киритди


Хитой ҳукумати Шинжон Уйғур мухторияти пойтахти Урумчини тўлиқ назорат қилиш учун шаҳарга кўп сонли қўшин киритди.

Шинжонда бир неча кундан бери давом этаётган этник тўқнашувларда расмий манбаларга кўра, 156 одам ўлган. Урумчи коммунистлари етакчиси Ли Жи уйғурлар ва хан хитойликлар ўртасидаги тўқнашувлар учун масъул бўлган шахсларга ўлим жазоси тайинланиши ҳақида огоҳлантирди. Хитой расмийси ҳозиргача юзлаб киши қўлга олингани ва уларнинг аксари талабалар эканини айтди.

АҚШда фаолият юритаётган Дунё Уйғур қурултойи раис ўринбосари Умар Қанот Озодлик радиосига берган интервьюсида чоршанба куни ҳукумат Урумчи ва бошқа шаҳарларга қўшимча куч киритганини айтди. Унга кўра, тўқнашувлар пайтида жароҳатланган уйғурларга тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига хавфсизлик кучлари уларни ҳибсга олиб, сўроқ қилмоқда.

Умар Қанотга кўра, келгинди хан хитойликлар кўп яшайдиган туманларда истиқомат қиладиган уйғурлар ҳужумга учрашидан қўрқиб, кўчага чиқа олмай, тунда чироқ ёқмай, уйларида беркиниб ўтирибди.

Айни пайтда чоршанба куни Туркия Шарқий Туркистон, яъни, Шинжондаги воқеаларга бефарқ қараб туролмаслигини билдирди. Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара расмийлари бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқишини айтди.
XS
SM
MD
LG