Линклар

Саккизлик Эронга муҳлат белгилади


Франция президенти Николя Саркози Саккизлик гуруҳи давлатлари Эроннинг ядровий дастури борасида олдинга силжиш бўлиши учун уч ой муҳлат беришини айтди.

Агар бу муддат ичида ўзгариш бўлмаса, Саркозига кўра, бу муаммо Тараққий этган ва ривожланаётган йигирма давлат гуруҳининг йиғилишида муҳокама этилади.

Саноати тараққий этган саккиз давлат раҳбарларининг Италияда давом этаётган саммитида Афғонистонда президентлик сайлови эркин ва адоларли ўтказилишини таминлаш ҳамда Эроннинг ядровий дастури ҳам муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG