Линклар

Ўзбек-тожик чегарасида яна бир қурбон


Ўзбек-тожик чегарасига яқин ҳудудда мина портлаши оқибатида яна бир Тожикистон фуқароси нобуд бўлди.

Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлари агентлиги Сўғд вилояти Ички ишлар бошқармасига таяниб хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Панжикент тумани Фароб қишлоғида истиқомат қилувчи 33 яшар Муҳсин Мирзоев 8 июл куни Ўзбекистон чегарасига яқин Мулласой тоғли ҳудудда минага дуч келган. Муҳсин Мирзоев воқеа жойида жон берган.

Айни пайтда Панжикент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG