Линклар

Афғонистонда портлаш содир этилди


Афғонистон марказида рўй берган кучли портлаш оқибатида 25 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ва полиция ходимлари нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, жангарилар Логар вилоятини Кобул билан боғловчи асосий йўллардан бирида қолдириб кетилган юк машинасини портлатиб юборган. Нобуд бўлганларнинг аксари мактабга кетаётган ёш болалардир.

Айни пайтда мамлакат жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида НАТО кучлари икки аскарининг нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG