Линклар

logo-print

Хитой намойишчиларни кескин жазоламоқчи


Хитой президенти Ху Цзинтао ва мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари Шинжон мухтор ўлкасидаги тартибсизликка алоқадор бўлган шахсларни “қаттиқ” жазолашга ваъда бердилар.

Бу ҳақдаги баёнот Хитой коммунистик партияси етакчиларининг фавқулодда йиғинидан сўнг қабул қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Шинжон ўлкаси маркази Урумчи шаҳрида рўй берган тартибсизликда 156 киши нобуд бўлган, 800дан зиёд киши жароҳатланган.

Бундан икки кун аввал комендантлик соати жорий этилган Урумчи шаҳрига ҳукумат қўшинларининг мингдан зиёд аскари киритилди.
XS
SM
MD
LG