Линклар

Ироқда Эрон дипломатлари озод қилинди


АҚШ қўшинлари 2007 йилда Ироқда қўлга олинган беш эронликни озод қилди.

Эроннинг Бағдоддаги элчиси Ҳасан Козимий эронликларнинг Ироқ расмийларига топширилгани ва тез кунларда элчихонага олиб келинишини маълум қилди.

АҚШ қўшинлари 2007 йилнинг январ ойида Эрбил шаҳрида Эроннинг беш фуқаросини ҳибсга олиб, уларни Ироқдаги шиа жангариларини молиялаштириш ва қурол билан таъминлашда айблаган эди.

Эрон томони эса АҚШ айбловларини кескин рад қилиб, қўлга олинган эронликлар дипломат мақомига эга шахслар бўлганини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG